“Реал” Анчелотти ўрнига иккита мураббий топиб қўйди

  • 11 сентябрь, 2023, 22:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Қироллик клуби” жорий мавсум тугаши билан бош мураббий масаласини ҳал қилиши талаб этилади.

Tecno

Ҳозирги бош мураббий Карло Анчелоттининг мадридликлар билан шартномаси ёзда тугайди ва у Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олиши кутиляпти.

Todofichajes нашрининг ёзишича, мадридликлар ҳозирча икки нафар мутахассисни кўзлаб турибди. Пойтахтликлар ҳозирча ишсиз юрган германиялик мураббий Юлианг Нагельсманн ва “Байер”ни муваффақиятли бошқараётган Хаби Алонсони таклиф қилишни режалаштирган.

Аввалроқ, “Реал” бош мураббийлигига Зинедин Зиданни қайтариш варианти ҳам кўриб чиқилаётган эди. Франциялик мутахассис бунгача жамоани икки марта бошқариб, катта натижаларни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!