“Реал” ақлбовар қилмас рекорд трансферга қўл урмоқда
Муваффақиятсиз баҳоланаётган жорий мавсумдан кейин Мадриднинг “Реал” клуби шов-шувли трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.
The Touchline нашри маълумотига кўра, клуб президенти Флорентино Перес “Бавария” ҳужумкор футболчиси Майкл Олисени “Сантьяго Бернабеу”га олиб келишга қатъий қарор қилган.
Оммавий ахборот воситаларида Перес 24 ёшли Олисени юқори баҳолаётгани ҳақида аввал ҳам хабарлар чиққан эди.
Янгиланган маълумотларга кўра, “Реал” хўжайини ўз режасини амалга ошириш учун “Бавария”га 175 миллион евро миқдорида таклиф тайёрлашни бошлаган. Ушбу трансфер амалга ошса, у Мадрид клуби тарихидаги энг қиммат харидга айланади.
Ҳозирча мадридликлар амалга оширган энг қиммат трансфер 127 миллион еврога тенг. “Реал” бу суммага “Боруссия Дортмунд”дае Жуд Беллингемни олган.
2025-2026 йилги мавсумда Майкл Олисе барча турнирларда 45 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол урди ва 29 та голли узатма берди.
Фикрлар