
“Реал” айёр режа тузди ва уни “Манчестер Юнайтед” орқали амалга оширади
“Қироллик клуби” ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун таклиф этиладиган янги ижрочилар рўйхатини шакллантирмоқда.
“Реал” нишонига “Бенфика”да порлаётган ҳимоячи Альваро Каррерас тушган. Португалиялик клуби 22 ёшли испан футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Мадридликлар эса, ёш ўйинчига катта сумма тикмоқчи эмас. “Реал” мутасаддилари бу ҳимоячини лиш учун айёрона режа тузди ва уни “Манчестер Юнайтед” орқали амалга оширмоқчи.
Маълум бўлишича, манчестерликлар ўтган йили ёзда Каррерасни “Бенфика”га 6 миллион еврога сотиб юборган. “Юнайтед”да бу ўйинчи 16 миллион еврога қайта харид қилиш ҳуқуқи бор.
“Реал” мутасаддилари “Манчестер Юнайтед” хўжайинларидан Каррерасни қайта сотиб олиб, Мадридга жўнатишни сўраяпти. “Қироллик клуби” манчестерликлар бу режага қўшилса, Каррерас учун 30-35 миллион евро атрофида бадал пули тўлашга тайёрлигини билдирган.
Фикрлар