
“Реал” баҳайбат футболчи учун икки юлдузидан бирини беради
Мадрид суперклуби ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун “Борнмут”дан 19 ёшли марказий ҳимоячи Дин Хёйсенни олиб келишни режалаштирмоқда.
“Реал” раҳбарияти трансфер талабларини юмшатиш учун Англия клубига ўзининг икки ёш юлдузидан биттасини ижарага жўнатишга тайёр.
Transfer News Live ва Cadena SER каби манбаларнинг хабар қилишича, Испания чемпионлари етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётган Арда Гюлер ёки Эндрикни маълум муддат “Борнмут”га юборишга рози.
20 ёшли Арда Гюлер жорий мавсумда 30 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди. 18 ёшли Эндрик 28 та ўйинда олтита тўп киритди. Ҳар икки ўйинчи ҳам асосий таркибнинг муқим аъзоси ҳисобланмайди.
Хёйсен эса, барча турнирларда 27 маротаба майдонга тушди. Унинг “Борнмут” билан шартномаси 2030 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган. Transfermarkt истеъдодли ўйинчини 42 миллион еврога баҳоламоқда.
Comments