"Реал" "Барселона"ни доғда қолдирди
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Кашима Антлерс"ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритган "Реал" жамоаси халқаро миқёсдаги 21-совринига эга бўлди.
Бу натижа футбол тарихига янги рекорд сифатида кириталидаган бўлди. Шу тариқа, "Реал" халқаро совринларни қўлга киритиш бўйича азалий рақобатчиси "Барселона" ва Мисрнинг "Ал-Аҳли" жамоасидан ўзиб кетди.
Каталония ва Миср клублари ҳисобида 20 тадан халқаро соврин бор. Кейинги ўринларда бораётган "Милан" ва Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоалари 18 тадан халқаро совринларга эгалик қилади.
Фикрлар