"Реал" Беллингем трансфери учун илк қадамни ташлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Боруссия" Дортмунд футболчиси Жуд Беллингем ёзнинг энг катта трансферларидан бири бўлиши кутилмоқда. Ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун "Ливерпуль" ва "Реал" кураш олиб бормоқда . Мадридликлар ушбу ҳарид учун илк қадамни ташлади. 

"Diario Sport" нашри хабар беришича, "қаймоқранглилар" бўлажак FIFA кунларида музокараларни бошламоқчи. Айни дам клуб скаутлари Жуднинг оила-аъзолари билан учрашув ўтказмоқчи. 

Маълумот учун, Беллингем ушбу мавсум 33 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!