«Реал» Беллингемга янги шартнома таклиф қилди
«Реал» яримҳимоячи Жуд Беллингем билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, мадридликлар футболчининг ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинлари ва жаҳон чемпионатидаги чиқишидан сўнг унга янги, узоқ муддатли шартнома таклиф қилиш ниятида. Айтилишича, «Реал» Беллингем маошини йилига 18,2 миллион евродан 24,3 миллион еврогача оширишга тайёр. Шу тариқа, англиялик футболчи жамоада энг кўп маош оладиган ўйинчилардан бирига айланиши мумкин.
23 ёшли Беллингем ўтган мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифи бўлди.
Ҳозирги кунда Беллингемнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар