Ads

Миланнинг "Интер" клуби "Реал" форварди Карим Бенземага қизиқиш билдира бошлади.

Бир қатор испан нашрларининг маълум қилишича "нерадзуррилар" 30 ёшли франциялик футболчининг трансфери борасида “қироллик клуби”га 50 миллион евролик таклиф билан чиқишган. Унга кўра “Интер” Бенземани ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Мауро Икардига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Карим Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 46та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар