“Реал” Бензема ўрнига супертўпурар топди

“Реал”  раҳбарияти ёши ўтиб қолаётган Карим Бензема ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидираётган эди.

Fichajes нашрининг маълум қилишича, мадридликларнинг нишонига Қатардаги жаҳон чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Маркус Рэшфорд тушган. “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси мундиалнинг гуруҳ баҳсларида учта тўп киритишга муваффақ бўлди.

Рэшфорд “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу клубучун жами 322 та расмий учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 101 та гол ва 61 та голли узатма ёздириб қўйган.

25 ёшли футболчининг амалдаги битими жорий мавсум охирида тугайди. Манчестерликлар ҳали уни қолишга кўндира олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!