"Реал" Бенземага Ла Лигадан ўринбосар топди

Мадриднинг “Реал” клуби Карим Бенземага ўринбосар сифатида “Эспаньол” ҳужумчиси Хоселуни сотиб олмоқчи. "Relevo" хабарига кўра, Мадрид клуби 33 ёшли ҳужумчини сотиб олиш борасида жиддий ўйланмоқда.

"Реал Мадрид" Ла Лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган "Эспаньол" билан эҳтимолий трансфер бўйича ҳали музокараларга киришгани йўқ. Клуб Хоселу захира ҳужумчиси учун яхши вариант бўлади ва Бензема билан рақобатлашади, деб ҳисобламоқда.

Карло Анчелотти бутун мавсум давомида "Реал"дан франциялик футболчининг ўрнига ҳужумчи сотиб олишни сўраб келганди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал"да ўйнаган. У Мадридга 2009 йилнинг ёзида келиб қўшилган, аммо мавсумни ўзининг собиқ жамоаси "Сельта"да ижара асосида ўтказди. 2010/11 йилги мавсумда Хоселу "Кастилья"нинг энг яхши тўпурари бўлган ва 2011 йил 21 майда "Реал Мадрид" сафида "Альмерия" билан ўйинда (8:1) гол урган эди.

Хоселу жорий мавсум Ла Лигада "Эспаньол" таркибида 31 ўйинда 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Испаниялик футболчи чемпионат тўпурарлари рўйҳатида Роберт Левандовски (30 ўйинда 21 гол) ва Бенземадан (21 ўйинда 17 та гол) кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!