"Реал" Бенземанинг қарорини кутмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Карим Бенземага охиригача вақт берди, ҳужумчи келажаги ҳақида қарор қабул қилиши керак. Журналист Томас Гонсалес-Мартеннинг сўзларига кўра, франциялик футболчининг шу ҳафта охиригача ўйлаб кўришга вақти бор.

Аввалроқ Бензема "Реал" билан шартномани узайтириш борасидаги фикрини кескин ўзгартиргани ҳақида хабар берилган эди, гарчи у аввалроқ раҳбариятга янги шартномага имзо қўйишга ваъда берган бўлса ҳам. Гап шундаки, Карим Саудия Арабистонидан икки йил давомида 400 миллион евро маош билан таклиф олган. Матбуотда Бензема "Реал"дан кетишга яқин қолгани ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалмоқда.

“Қаймоқранглилар” раҳбарияти Каримдан тез қарор қабул қилишни, унинг кетиши тақдирда янги форвард қидириш ишларини кучайтиришни сўрамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!