Ads
Жароҳати туфайли Лондонда жарроҳлик амалиётини ўтказган "Реал"нинг етакчи футболчиларидан бири - Гарет Бэйл яна тиббий кўрикдан ўтказилди.
 
Аввалига мутахассислар уэльслик ярим ҳимоячи икки-уч ичида сафга қайтади деган фикрни билдирган эди. Бироқ, операциядан кейинги қайта текширувлар Гарет Бэйл келаси йилнинг апрель ойигача тўпга тегина олмаслигини кўрсатди.
 
Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи бешинчи турида "Спортинг"га қарши ўтказилган учрашувда жароҳат олган Гарет Бэйл дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, камида 25 та ўйинни ўтказиб юборади. Агар Бэйлнинг жароҳати ўз вақтида битмаса ёки бирор кутилмаган вазият юзага келса, "Реал" бу мавсум Гаретнинг хизматидан фойдалан олмайди.