Ads

«Реал» раҳбарияти ёзги трансфер дарчасида ҳужумчи Гарет Бэйлни сотиб юбормаганидан афсусланмоқда, деб хабар беради Diario Gol.

28 ёшли уэльслик футболчи хизматига «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқиш билдирганди.

Айни пайтда, қироллик клуби президенти Флорентино Перес жароҳатларга мойил футболчидан тезроқ қутулишни истамоқда. Бэйл охирги марта 12 октябрь куни жароҳат олган эди. Унинг қачон майдонга қайтиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл «Реал» таркибида 2013 йилдан буён ўйнамоқда. 2017/18 мавсумда у барча мусобақаларда 9та ўйин ўтказиб, 3та гол урган. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.