“Реал”: Бизда ўйнамоқчи бўлсанг, нафсингни тий!

“Реал” раҳбарияти “Бавария” ҳимоячиси Альфонсо Дэвис трансфери бўйича ишни тўхтатгани йўқ. Лекин томонлар ҳали бир қарорга келмади.

Sport.es сайтининг хабар беришича, мадридликлар ўйинчини трансфер қилишга тайёр. Бироқ бунинг учун канадалик ҳимоячи маош бўйича талабини пасайтириши шарт қилиб қўйилди.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” мутасаддилари Дэвиснинг агентлари билан бир неча маротаба музокара ўтказган. Бу трансфер мавсум якунланганидан кейин расмийлаштирилиши кутиляпти.

“Реал” вакиллари 23 ёшли Дэвисга Жуд Беллингем ҳам Мадридга кўчиб ўтишдан олдин маош талабини пасайтирганини мисол сифатида келтиргани айтилмоқда.

“Бавария”нинг Дэвис билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган. Альфонсо Transfermarkt портали экспертлари томонидан 70 миллион еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!