“Реал” бош мураббий масаласини ҳал қилди
“Реал” раҳбарияти жамоани муваффақиятли бошқариб келаётган 64 ёшли Карло Анчелотти билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда Relevo нашри хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, клуб ва мураббий ўртасидаги шартнома мавсум охирида якунланиши керак эди. Бир неча ой давом этган музокарадан сўнг томонлар ҳамкорликни 2026 йилнинг ёзигача давом эттиришга келишиб олди.
Карло Анчелотти “Реал”ни 2021 йилнинг ёзидан бери бошқаряпти. Унинг қўл остида мадридликлар Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигаси каби катта мусобақаларда ғолиб чиқди.
Тажрибали мураббий фаолияти давомида “Эвертон”, “Парма”, “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, ПСЖ, “Бавария”, ва “Наполи” каби жамоаларни бошқариб, кўплаб совринларни қўлга киритган.
Фикрлар