“Реал” бош мураббийи ўз юлдузини “Арсенал”га бермади
Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” таркибини кучайтириш мақсадида “Реал” таянч ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани ижарага олмоқчи эди.
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг истеъдодли ёш ўйинчисининг бошқа жамоага ўтишига йўл қўймаслигини билдирди.
- Камавинга “Арсенал”га ўтмайди. Мен уни алмаштириб бўлмас ўйинчи, деб биламан. Худди шу фикрни Тони Кроос ва Лука Модрич ҳақида ҳам айтишим мумкин, - деди Карло Анчелотти.
Эдуардо Камавинга ҳар доим ҳам “Реал”нинг бошланғич таркибига киритилмаяпти. Шунга қарамай, бош мураббий 2021 йили “Ренн”дан олиб келинган ўйинчига катта ишонч билдиришини кўрсатиб қўйди.
Фикрлар