“Реал” бразилиялик ҳужумчидан воз кечадиган бўлди
“Реал” раҳбарияти жамоанинг ҳужум чизиғини қайта ташкил қилмоқчи. Ана шу мақсадда бразилиялик ҳужумкор футболчи Родриго трансферга қўйилиши режалаштириляпти.
Sport нашрининг хабар беришича, Родриго 11 та учрашувида биттадан гол ва ассист қайд этгани “Қиролли клуби” мутасаддиларини қониқтиргани йўқ. Энди раҳбарият уни сотиб юбориб, ўрнига сермаҳсул ўйинчи олиб келишни мўлжалламоқда.
22 ёшли футболчи ҳам Карло Анчелотти уни ҳужум марказида ўйнаётгани ёқмаётганидан шикоят қилди.
- Мен ҳар доим қобилиятим қанотларда ўйнашга қаратилгани, ҳужум марказида ўйнаш ёқмётгани, лекин бунга мажбур бўлаётганимни очиқ айтиб келганман. Бразилия терма жамоасида қанотда ўйнайман ва бу кенг ҳудуд бўйлаб ҳаракат қилишимга имкон беради ва яхши ўйин кўрсата оламан, - деди Родриго.
“Реал”га келаси йили ёзда янги ёш футболчи Эндрик келади. Бундан ташқари, мадридликлар Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд, Виктор Осимхен ёки уларнинг даражасидаги машҳур форвардлардан бирини трансфер қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар