"Реал": Бу футболчининг нархи 1 миллиард евро бўлади!
"Реал"нинг бразилиялик ҳимоячиси Эдер Милитао тез орада Мадрид клуби билан янги узоқ муддатли шартнома имзолайди. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи "қаймоқранглилар" билан 2028 йилнинг июнигача амал қиладиган шартномани имзолайди. Янги келишувга кўра футболчининг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади. Шунингдек, ярим ҳимоячилар Федерико Валверде ва Эдуардо Камавинга ҳам "Реал" билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Родриго Гоэс “Реал” билан янги шартнома имзолаган бўлса, октябрь ойи охирида мадридликлар Винисиус Жуниор билан шартномани узайтирган эди. Милитао "Реал"га 2019 йилда "Порту"дан кўчиб ўтган. Жорий мавсумда у Испания чемпионатида атиги битта ўйин ўтказди холос.
Фикрлар