“Реал”: Бу юлдуз обрўмизни тўкяпти!
“Реал” раҳбарияти жамоанинг қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг майдондаги хатти-ҳаракатларидан хавотирди ва бразилиялик юлдузнинг ўзини назорат қила олмаётган клуб обрўсига путур етказяпти, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Sport.es сайти хабар тарқатди.
Манбага кўра, “Қироллик клуби” мутасаддиларига Винисиус деярли барча сафар учрашувларида ўз қилиқлари билан мезбонларнинг адоватига сабаб бўлаётгани ёқмаяпти. Бразилиялик юлдузнинг ҳаракатларига нисбатан реакция оқибатида “Реал”нинг бошқа футболчилари ҳам катта босим остида қоляпти.
Маълумотларга қараганда, мураббийлар штаби футболчига таъсир ўтказишнинг барча усулларини қўллаб кўрди, бироқ бу айтарли самара бермади.
Хўжайинлар футболчи клуб репутацияни булғаётганидан норози эканини уқтирмоқда.
“Реал” ёзда ўз сафига Килиан Мбаппени қўшиб олиши кутиляпти. Шу боис, Винисиус Жуниор бошқа клубга сотиб юборилиши ҳам мумкин. Қолаверса, жамоада асосий ҳужумчи бўлиш истагини яширмаётган бразилиялик форвард агар клуб Мбаппени олиб келса, жамоадан кетишга тайёрлигини айтган.
Фикрлар