“Реал” чақираётган юлдуз арабларнинг миллионларидан воз кечолмаяпти
Профессионал футболчилик фаолиятида “Атлетик” ва “Манчестер Сити”даги ўйинлари билан танилган Эмерик Лапорт ўтган йили пул ишлаш мақсадида Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби билан шартнома имзолаган эди.
Яқинда Лапортга жаҳоннинг энг қудратли жамоаси “Реал”дан чақирув бўлди. Карло Анчелотти жамоасида ҳимоя чизиғида кутилмаган муаммолар юзага келган ва уларни бартараф этиш учун мадридликларнинг тажрибали ҳимоячига эҳтиёжи бор.
Лапорт “Реал”га ўтишни истаяпти. Лекин 30 ёшли марказий ҳимоячи “Ан-Наср” билан шартномаси йўқотмоқчи эмас. Чунки шайхлар унга ҳар мавсум учун 24 миллион евродан маош тўлайди. Европада бирор клуб Лапорт даражасидаги ўйинчига бу қадар катта маблағ бермайди.
Энди кўп нарса испаниялик футболчининг агентлари маҳоратига боғлиқ. Улар Лапортнинг риёдликлар билан шартномасини сақлаб қолган ҳолда “Реал”га ўтиши учун ечим топиб бериши керак.
Фикрлар