"Реал"да Чемпионлар лигаси олдидан муаммолар юзага келди
«Реал Мадрид» янги мавсум Чемпионлар лигаси бошланиши арафасида жиддий кадр муаммосига дуч келди.
Жамоадаги жароҳатлар ва дисквалификациялар сабаб «Интер»га қарши учрашув олдидан Жозе Моуриньонинг ихтиёрида атиги икки ярим ҳимоячи қолган. Улар — Жуд Беллингем ва Федерико Вальверде.
Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Моуриньо мажбурий тарзда схемага ўзгариш киритиши мумкин. Мутахассис марказий зонада ҳимоячилардан бирини синаб кўришни режалаштираётгани айтилмоқда.
Манбаларга кўра, мураббий таянч ярим ҳимоячи позициясига Дин Хейсен ёки Трент Александер-Арнолдни суриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Қайси футболчи асосий таркибдан ўрин олиши эса ўйин олдидан маълум бўлади.

Фикрлар