“Реал” дарвозабони "Наполи"га ўтиши мумкин

“Наполи” клуби ёзги трансферлар мавсумида “Реал” дарвозабони Кейлор Навасни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Неаполликлар устози Карло Анчелотти бу футболчи билан 2014/15 мавсумда Мадрид клубида бирга фаолият олиб борган. Бундан ташқари “қироллик клуби”ни Хулен Лопетеги қабул қилиб олгандан сўнг Наваснинг жамоада тақдири номаълум бўлиб турибди.

Эслатибўтамиз, бир неча мавсумдан бери Навас “Реал”да асосий дарвозабон бўлиб келмоқда. Унинг мадридликлар билан тузган шартномаси 2020 йилда якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!