"Реал" дерби учун қайдномани эълон қилди. Таркибда йўқотишлар бор!

"Реал" Испания кубоги 1/4 финал босқичида "Атлетико"га қарши майдонга тушади. "Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти Мадрид дербисида майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

"Қаймоқранглилар" сафида Эден Азар, Карвахаль ва Чуамени каби етакчилар ушбу беллашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Ўйин 27 январь куни Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.

real_3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!