"Реал" етакчиси ўз ватанида эътироф этилди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Уругвайда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

"Charrua de Oro" мукофоти мамлакатдаги спорт журналистларининг овоз бериш йўли билан берилади.

Ўтган мавсумда 24 ёшли ярим ҳимоячи Мадрид клуби билан Испания чемпионати ва Суперкубоги, шунингдек, "Ливерпуль"га қарши финал учрашувида (1:0) голли узатмани амалга ошириб, Чемпионлар Лигаси ҳамда УEФА Суперкубогида ғолиб чиққан.

Жорий мавсумда Вальверде "Реал"нинг барча турнирлар доирасида 9 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!