“Реал” финалда ютиш “сири”ни билади
“Реал” Испания чемпионатида ишлари юришмаётганига қарамай, мамлакат кубогини бош соврин билан якунлади.
Карло Анчелотти шогирдлари финал учрашувида “Осасуна”ни 2:1 ҳисобида таслим қилиб, нуфузли совринни ўзиники қилди.
Статистика мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, мадридликлар финалларда ғолиб чиқиш усулини яхши ўзлаштирган. “Реал” охирги 20 та финалдан 18 тасини ўз фойдасига ҳал қилгани бу фикрни исботлаб турибди.
Ана шу икки финалдаги мағлубиятдан бири 2018 йили УЕФА Суперкубогида “Атлетико”дан қабул қилиб олинган. Халқаро майдондаги Мадрид дербисида Диоего Симеоне шогирдлари 4:2 ҳисобида зафар қучган.
Иккинчи омадсиз финал 2023 йили Испания Суперкубоги учун баҳсда қайд этилди. “Барселона” мадридликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, совриндант қуруқ қолдирди.
Қолган барча финаллар “Қироллик клуби”нинг муваффақияти билан якунланган.
Фикрлар