“Реал” французларга зарба берди. Мбаппенинг орзуси барбод бўлиши мумкин
“Реал” раҳбарияти Франция футбол федерацияга мурожаат қилиб, францияликлар футболчиларини ёзда Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига қўйиб юбормаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Қизиқ томони шундаки, кўпчилик ПСЖ форварда Килиан Мбаппе ёзда “Реал”га кўчиб ўтишини кутмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, 25 ёшли форвард ҳам ўз ватанида бўладиган Олимпиадага боролмаслиги мумкин.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Килиан Мбаппе вакилларининг мадридликларга қўйган талабларидан бири футболчининг Париж Олимпиадасида қатнашишини кафолатлаш эди. Мбаппе она шаҳрида бўладиган ўйинларда юртининг шарафини ҳимоя қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” сафида Ферлан Менди, Эдуардо Камавинга,Орельен Чуаменди каби машҳур футболчилар тўп тепмоқда.
Фикрлар