Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, хорватиялик футбочлига “Ювентус” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбада ёзилишича, туринликлар Ковачич учун 50 миллион евро тўлашга тайёр. Унинг “Реал” билан тузган шартномасида ҳам товон пули шунча этиб белгиланган.

Ковачичнинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли бошқа клубдан тушаётган таклифларни ўрганиб чиқишга тайёр.