
"Реал" футболчиларига BMW автомобиллари совға қилинди. Ким қайси моделларни танлади?
Мадриднинг "Реал" клубига ҳомийлик қилувчи BMW компанияси футболчиларга машина совға қилди.
Келишув доирасида немисларнинг машина ишлаб чиқарувчи BMW компанияси ҳар йили жамоа ўйинчилари ва мураббийларига автомобил тақдим этади. Бу йил "Реал" аъзоларига гибрид электромобиллар берилди.
Энг машхур модел 135 минг евродан бошланадиган BMW i7 бўлди. Бу русумдаги авто уловларни Килиан Мбаппе, Винисиус, Арда Гюлер, Эдер Милитао, Дани Карвахаль, Антонио Рюдигер, Альваро Каррерас, Эндрик ва Рауль Асенсио каби ўйинчиларга тақдим этилди. Шунингдек, бош мураббий Хаби Алонсо ҳам шу моделдан олди.
Тибо Куртуа, Жуд Беллингем, Родриго, Дин Хёйсен, Браим Диас ва Ферлан Мендига машҳурлик бўйича иккинчи ўринда турувчи, нархи 200 минг еврогача бўлган XM моделини олди.
100 минг евро атрофида бўлган автомобилларни Франко Мастантуоно (i4 тахминан 50 минг евро), Трент Александр-Арнольд ва Эдуардо Камавинга (iХ тахминан 80 минг евро) ҳамда Гансало Гарсия (i5 тахминан 70 минг евро) автомобилларини танлашди. Андрей Лунин эса 160 минг евродан қиммат турувчи M5 моделини олди. Қолган футболчиларнинг танлови ошкор қилинмади.
Комментарии