“Реал” футболчиси АПЛ клуби билан шартнома имзолаши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Марко Асенсион янги мавсумни Англия Премьер лигасида бошлаши мумкин. “Fichajes” нашри хабарига кўра, "Ньюкасл" "қироллик клуби" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Манбага кўра, инглиз клуби 26 ёшли испаниялик учун 25 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирган. Аммо, мадридликлар футболчи учун камида 30 миллион евро талаб қилмоқда.

“Transfermarkt” портали ҳужумчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Асенсио 2015 йилнинг июлидан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсумда у "қаймоқранглилар"нинг барча мусобақалар доирасидаги 42 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!