“Реал” футболчиси жамоадан кетишга яқин турибди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Лука Йович “Фиорентина”га ўтишга яқин турибди, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, 24 ёшли серб эртага, 8 июль куни Флоренцияга учиб кетади ва янги жамоаси билан 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиладиган шартнома имзолайди. Шунингдек, битимга келишувни яна 2 йилга узайтириш ҳақидаги банд ҳам киритилади.

Футболчи "Фиорентина"га текинга ўтади, аммо “қироллик клуби” унинг 50 фоиз ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

2021/22 йилги мавсумда Йович “Реал”нинг барча мусобақалар доирасидаги 19 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган. “Transfermarkt” портали ҳужумчининг нархини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!