“Реал” футболчиси қамоқдан қандай қутилади?

“Реал”нинг сербиялик ҳужумчиси Лука Йович ўз ватанида олти ойгача қамалиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълум бўлишича, 22 ёшли ҳужумчига баҳорда Белградга келган вақтида карантин қоидаларини бузгани бўйича айблов эълон қилинган. Бунинг оқибатида футболчи ярим йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.  

Лука Йовис 19 март куни Испаниядан Сербияга қайтиб борганидан кейин коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган 28 кунлик мажбур карантинда ўтириши керак эди. Бироқ, футболчининг Белград кўчаларида юргани аниқланган.

Футболчининг ўзи карантин талабларидан хабари йўқлигини ва зарурий эҳтиёжлар учун дўконга чиққанини таъкидламоқда. Йовичнинг ўзи жазони енгиллаштириш мақсадида 30 минг евро тўлагани хабар қилинмоқда.

Серхио Рамос қайси клуб таклифини қабул қилади?

“Реал” янги трансферга тайёрланяпти

Месси Роналдуни дуэлга чақирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!