"Реал" футболчиси учун АПЛ клублари курашади
"Реал"нинг чап қанот ҳимоячиси Серхио Регилон фаолиятини Англия клубида давом эттириши мумкин.
Хабарингиз бор, 23 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётганди. Англиянинг яна бир клуби "Тоттенхэм" ҳимоячи учун курашишга тайёр, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Регилонни 25 млн еврога сотиб олиш мумкин, бу пулларни АПЛнинг иккала клуби ҳам тўлаб беришга қодир. Ушбу ҳафтада музокаралар тезлашиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, испаниялик футболчи ўтган мавсумни "Севилья"да ижара асосида ўтказганди ва янги мавсумда ҳам шу жамоада бўлиши мумкин.
Фикрлар