
“Реал” футболчиси вафот этди
Мадриднинг “Реал” клубида ўйнаган испаниялик ҳимоячи Хосе Мануэль Эспиноса 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- “Реал” футбол клуби, унинг президенти ва директорлар кенгаши Хосе Мануэль Эспиносанинг ўлими муносабати билан таъзия билдиради. Хосе 1977-1982 йиллар давомида беш мавсум “Кастилья” шарафини ҳимоя қилган. У 1981-1982 йилги мавсумда “Реал”нинг биринчи жамоасида дебютини нишонлаган.
Клуб марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, жамоадошлари ва “Реал”нинг барча мухлисларига чуқур ҳамдардлигини изҳор қилади.
Хосе Мануэль Эспиноса 66 ёшда эди, - дейилади клуб баёнотида.
Фикрлар