"Реал" футболчисини вақтлироқ ижарадан қайтариб олди

Мадриднинг "Реал" клуби даврозабони Андрей Лунинни ижарадан чақириб олди. Бу ҳақида Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Вальядолид" 20 ёшли украиналик дарвозабонга деярли ўйин амалиёти бермаганлиги сабаб Мадрид клуби шундай қарорга келишга мажбур бўлган. Ўтган давр мобайнида Лунин "Вальядолид" таркибида иккита ўйинда майдонга тушган.

"Реал" ўз навбатида футболчи учун бошқа ижара клуби излаш ишларини бошлаб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!