"Реал" ҳимоячиси билан шартномани янгилаш арафасида

2008 йилдан бери "Реал" сафида тўп тепиб келаётган Лукас Васкес яна бир йил жамоада қоладиган бўлди. 

Инсайдер Маттео Моретто хабар беришича, Мадрид клуби испаниялик футболчи билан 2025 йилгача амал қиладиган битим имзолаш арафасида. Томонлар ўртасида музокараларнинг сўнгги қисми бўлиб ўтяпти. 

Дани Карвахаль ўрнини муносиб тарзда тўлдира олаётган Лукас ушбу ёзда ҳам "қаймоқранглилар"ни тарк этиши мумкин эди. Унга бир қатор МЛС ва Саудия жамоаларидан қизиқишлар бўлган. Аммо ҳимоячи Испанияда қолишни танлади. 

Гарчи Васкес асосий таркиб аъзоси ҳисобланмаса-да, мазкур мавсум "Реал" таркибида 34 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Шу билан бирга, 2 та гол уриб, 6 та ассист амалга оширди. 

Comments

You must be logged in to commet!
Bahrom Yunusov
06/05/2024 01:13
Hujumkor yarim himoyachi edi butkul himoyachi bop qoldi