"Реал" ҳимоячисининг жароҳати қайталади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Давид Алаба мушакларидан жароҳат олди. "Marca" нашрининг хабарига кўра, австриялик футболчи тиббий текширувлардан сўнг мушакларидан жароҳати олгани маълум бўлди.

Алаба охирги марта 7 январь санасида "Вильярреал"га қарши баҳсда майдонга тушган эди.
33 ёшли ҳимоячи 2021 йилнинг ёзида "Бавария"дан кўчиб ўтгандан бери "қироллик клуби"да ўйнамоқда. Ўшандан бери австриялик Мадрид клуби сафида 69 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 7 та голли узатмани муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти шогирдлари Ла Лиганинг навбатдаги ўйинини 29 январь куни "Сантьяго Бернабеу"да "Реал Сосьедад"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!