"Реал" ҳужумчиси "Мадрид дербиси"ни ўтказиб юбориши мумкин

  • 18 января, 2024, 16:56
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" ҳужумчиси Родриго Испания кубоги 1/8 финалида "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юбориш хавфи бор. Бу ҳақда "AS" нашри журналистлари хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, бразилиялик ҳужумчи жамоанинг сўнгги машғулотини ўтказиб юборган. Шу сабаб унинг “матрасчилар” билан ўйиндаги иштироки сўроқ остида турибди. "Атлетико" - "Реал" баҳси бугун тунги соат 01:30да старт олади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Родриго "қироллик клуби" сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию