Ads

"Интер" форварди Мауро Икарди фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра "Реал" 26 аргентиналик футболчининг “нерадзуррилар” билан ораларида пайдо бўлган можародан фойдаланиб, уни бор йўғи 40-50 млн евро атрофида харид қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Икарди “Интер” билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаётгани сабаб сардорлиқ боғичидан маҳрум этилган эди. Шундан буён у кетма-кет 5та ўйинни ўтказиб юборди.