"Реал" инглиз клуби юлдузи учун 93 млн евро тўлашни истамаяпти
"Вест Хэм" жамоасида тўп суриб келаётган 21 ёшли яримҳимоячи Матеуш Фернандеш яқин вақтларда Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "Реал"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо португалиялик футболчини жамоага олиб келишга шахсан қизиқиш билдирган. Шу билан бирга, мадридликлар раҳбарияти "Вест Хэм" томонидан белгилаб қўйилган 93 миллион евро миқдоридаги трансфер нархини тўлашга ҳозирча тайёр эмас.
Манбага кўра, келишувни амалга ошириш қийин, аммо имконсиз эмас. Барчаси Моуриньонинг Фернандешни сотиб олиш борасида қанчалик қатъий туришига боғлиқ бўлади.
2025/26 йилги мавсумда яримҳимоячи барча мусобақалар доирасида 42 та ўйин ўтказди, бешта гол урди ва яна бешта голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар