"Реал" "Интер"дан Бастонини сотиб олиш учун Нико Пасдан фойдаланиши мумкин
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячи Нико Пас бўйича қайтариб сотиб олиш бандини ишга тушириш арафасида турибди. AS нашри маълумотига кўра, мадридликлар футболчини "Комо" клубидан 9 миллион евро эвазига қайтариб олишни режалаштирмоқда.
Италиянинг "Комо" жамоаси Пасдан воз кечишни истамаяпти. Бироқ клуб раҳбарияти "Реал" белгилаб қўйган 60 миллион евролик кейинги трансфер нархини жуда юқори деб ҳисобламоқда.
Манбага кўра, шу пайтда "Интер" ҳам аргентиналик ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Милан клуби Пастни "ҳар қандай ҳолатда" ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаётгани айтилмоқда.
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо эса "Интер"нинг марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонига катта қизиқиш билдирмоқда. Шу боис Нико Пас Бастонининг Мадрид клубига ўтиши мумкин бўлган келишувнинг бир қисмига айланиши эҳтимоли бор. Хабарда таъкидланишича, миланликлар 27 ёшли ҳимоячининг трансферини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Бастони барча мусобақалар доирасида 40 та ўйинда майдонга тушди. У шу вақт мобайнида икки гол урди ва олти голли узатма амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Алессандро Бастонининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.
"Реал Мадрид" нима учун ХХ асрнинг энг яхши клуби сифатида эътироф этилгани ҳақида:

Фикрлар