“Реал” иқтидорли футболчисидан воз кечди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Марко Асенсионинг келажаги ҳақида бир қарорга келди.

Аввалроқ, футболчи “қаймоқранглилар” билан шартнома узайтиришни исташи ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо испан нашрларига кўра, “Реал” Марко билан келишувни узайтиришни истамаяпти ва уни жамоадан кетишига қарши эмас. Асенсио ва “қироллик клуби” ўртасидаги амалдаги келишув 2023 йил ўртасида якунига етади.

“El Partidazo de COPE” нашри хабарига кўра, мадридликлар футболчи ёзда жамоани тарк этишини даргумон деб ҳисобламоқда. Боиси, Асенсио "Реал"дан кетишни истамаяпти.

Футболчи 2015 йилнинг июлидан бери "қаймоқранглилар" шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсум у "Реал" сафида 42 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

“Transfermarkt” портали Марконинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!