"Реал" ЖЧ-2026дан сўнг шов-шувли трансферга ҳозирланмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси ва "Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисе ҳанузгача "Реал"нинг трансфер рўйхатида қолмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумот тарқатган инсайдер Хосе Феликс Диас хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, "қироллик клуби" француз вингерини қўлга киритиш учун жаҳон чемпионати – 2026 якунланганидан сўнг жиддий ҳаракат бошлаши кутилмоқда. Мазкур мундиал 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда.

Transfermarkt портали мутахассислари Олисениинг бозор қийматини 150 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!