"Реал" Камавинга билан шартномани узайтиради

"Реал" ярим ҳимоячи Эдуарду Камавинга клуб билан шартномани узайтиради, дея хабар тарқатди Фабрицио Романо. Мавсум сўнггида футболчига янги битим тақдим этилади. Унга кўра, французнинг маоши оширилади ва товон пули ҳам кўтарилади. 

Камавинганинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади. У ёзда Мадридни тарк этиши ҳақда миш-мишлар чиққан эди. Аммо айни дамга келиб ҳаммаси яхшиланди ва Анчелотти 20 ёшли футболчига асосий таркибдан жой топди. 

Ярим ҳимоячига бир қатор топ клублардан қизиқишлар мавжуд. "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар уни таркибига қўшиб олишни истайди. Шу сабабли, "Реал" Камавинга билан шартномани тезроқ узайтиришга қарор қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!