“Реал” лига кашфиётини ортга қайтармайдиган бўлди

  • 21 Sep 16:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” тарбияланувчиси ҳисобланган япониялик Такефуса Кубо жорий мавсумнинг кашфиёти сифатида эътироф этила бошланди.

Tecno

“Реал Сосьедад”даги фаолиятини бошлаган ҳужумкор футболчи дастлабки бешта турда рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига битта голли пас узатди.

Marca нашрининг ёзишича, мадридликлар порлай бошлаган ўйинчини ортга қайтариш режасидан воз кечган.

“Қироллик клуби” Кубони “Реал Сосьедад”га бир йил муқаддам 6,5 миллион еврога трансфер қилганди. Мадридликларда ўз тарбияланувчисини имтиёзли тарзда ортга қайтариш имконияти бор.

Бироқ, “Реал” мураббийлар штаби япониялик ўйинчига ҳеч қандай эҳтиёж йўқлигини таъкидламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!