"Реал Мадрид" собиқ футболчиси: "Ирқчиликка қарши одинроқ курашмаганимдан афсусдаман"
Испания миллий терма жамоаси ва "Реал Мадрид" клубининг собиқ футболчиси Фернандо Морьентес фаолияти давомида ирқчиликка қарши курашмаганидан афсусда эканлигини таъкидлаб ўтди.
"Баъзи инсонлар бу ҳолат учун кечирим сўраш ғалати эканлигини айтишади. Лекин баъзи пайтларда мен айнан кечирим сўрашим кераклигини ҳис қиламан. Гарчи ечиниш хонасида ўз-ўзидан ирқчилик бўлмаса-да, биз Ла-Лига билан бирга майдондан ташқарида содир бўлган кўп нарсаларни нормаллаштира олдик.
Мен Зеедорф, Макелеле ва Роберто Карлослар билан бирга ўйнаганман. Стадионларда уларни ҳақорат қилишарди. Лекин биз ўгша даврда ҳеч нарса қила олмадик. Биз ҳатто ўша ҳақорат қилаётганлар билан қўшилиб, уларни устидан кулдик.
Аммо энди вазият ўзгарди. Нормал қарашларга эга жамият пайдо бўлди. Бу иллатга қарши муносиб курашдик. Ҳозир эса, янада якдил фикрда бўлишимиз даркор", - деди Фернандо Морьентес.
Фикрлар