"Реал Мадрид" ёзда сотиб олган трансферларидан мамнун!

"Реал Мадрид" раҳбарлари клуб ёзги трансферлар ойнасидаги харидларидан жуда мамнун. "Marca" нашри хабарига кўра, "қаймоқранглилар" бошлиқлари трансфер ойнасини режалаштирилганидан ҳам яхшироқ ўтганига ишонишмоқда.

"Реал Мадрид" жамоаси мавсум давомида барча совринлар учун кураша оладиган даражада яхши эканлигига ишонч билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг "Реал" клуби ўз сафига Жуд Беллингем, Арда Гюлер, Фран Гарсия, Кепа Арризабалага ва Хоселу каби футболчиларни қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!