"Реал Мадрид" Зиданни қайтаришга яқин

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан 3 марта "Реал Мадрид"ни бошқариши мумкин, дея ёзмоқда Footmercato.

Манбанинг хабар беришича, Зидан Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. "Қироллик клуби" раҳбарияти аллақачон мураббий билан музокараларни бошлаб юборган.

Шунингдек, Зинединга ПСЖ ва "Ювентус" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Анчелоттининг мадридликлар билан 2024 йилнинг ёзига қадар келишуви бор. Карлони Бразилия терма жамоаси таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!