“Реал” Мбаппе масаласини ҳал қилди
Испаниянинг Marca нашри “Реал” ва Килиан Мбаппе муносабатларига ойдинлик киритди. Манбанинг таъкидлашича, мадридликлар франциялик тўпурарни бир йилдан кейин эркин агент сифатида ўз сафига бепул қўшиб олади.
“Қироллик клуби” раҳбарияти ПСЖ ва Мбаппе атрофидаги вазиятни хотиржам кузатмоқда. Маълумки, 24 ёшли ўйинчи парижликлар билан шартномани 2025 йилнинг ёзигача узайтирмаслигини эълон қилганидан кейин клуб хўжайинлар уни сотиш ҳаракатига тушиб қолди.
Харидорлар орасида “Реал” номи ҳам келтирилди. Бироқ, бу трансфер 250 миллион еврога тушиши мадридликларни қониқтирмади.
“Реал” режасига кўра, клуб мутасаддилари 2024 йилнинг январь ойида Килиан Мбаппенинг шахсий шартномаси бўйича музокара бошлайди. Келишув амалга ошганидан кейин моҳир тўпурар ёзда Мадридга йўл олади.
Фикрлар