“Реал” Мбаппе ўрнига бошқа ҳужумчи оладиган бўляпти

  • 8 августа, 2023, 16:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппени шу ёз қўлга кирита олмаса, трансфер ойнаси ёпилгунга қадар бошқа форвардни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Tecno

Relevo нашрининг ёзишича, мадридликларга асосий тўпурар сифатида ўйнайдиган ҳужумчи керак. У ёзда жамоани тарк этган Карим Бенземанинг ўрнини тўлдириши талаб этилади.

Аслида мадридликлар учун асосий нишон Мбаппе ҳисобланади. Агар ҳужумчининг трансфери шу ёз амалга ошса, клуб 200 миллион евродан кўпроқ харажат қилишига тўғри келади. Қолаверса, Килианни жамоага қўшиб олиш осон эмас.

Шу боис, мадридликлар захира варианти сифатида яна бир тўпурар топишни мақсад қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию