“Реал” Мбаппе туфайли бир неча ўйинчиларини сотиб юборишга мажбур
“Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппени эркин агент сифатида жамоага қўшиб олган бўлса-да, бу трансфер учун катта маблағ сарфлашига тўғри келмоқда.
Шу боис, мадридликлар харажатларнинг бир қисмини ёш ўйинчилардан бир нечтасини сотиб юбориш орқали қопламоқчи.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” 20 ёшли таянч ярим ҳимоячи Марио Мартин, 19 ёшли ҳужумкор футболчи Ник Пас ва 19 ёшли форвард Альваро Родригес билан хайрлашишни режалаштирган.
“Реал” бу футболчиларни сотиб юборган тақдирда ҳам шартнома бўйича уларни қайта харид қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Фикрлар